“Ёш чегарачилар” ҳарбий ватанпарварлик мусобақасининг Тошкент вилоят босқичи ўтказилди

Yangiliklar

1 Ватанимиз хавфсизлигини таъминлаш учун масъулиятни кучайтириш мақсадида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бир қатор тегишли ташкилотлар билан биргаликда 6 апрель куни Чирчиқ шаҳрида жойлашган 9781-сонли ҳарбий қисмда “Ёш чегарачилар” ҳарбий ватанпарварлик мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.
Ҳар бир жамоада машғулотларни ўтказиш ўқув юртларининг режасига мувофиқ белгиланган бўлиб машғулотлар давомида ҳарбий тарихни ўрганиш дарслари, танловлар, викториналар, мусобақалар, эстафеталар, олимпиадалар, турли хил ҳарбий спорт ўйинлари ташкил этилди.
Жамоа иштирокчилари “Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси, Давлат чегараси орқали ўтказиш, чегар олди режими, чегара олди зонаси ва чегара олди минтақаси, Давлат чегарасини бузувчилар, фуқароларнинг давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлашдаги иштироки ҳақида чуқур билимга эга бўлиши;
-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Қуролли Кучлари умумий Низоми, Давлат тузилиши ва Давлат рамзлари ҳақида билишлари, Қуролли Кучлар, хусусан, МХХ чегара қўшинларида олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардор бўлиши, ўзида ватанпарварлик, Қуролли Кучлар сафида ҳарбий бурчини бажаришга сўзсиз тайёр туриши, юқори тартиб-интизом, ўз Ватани олдидаги бурчини ҳис қилиш туйғуларини тарбиялаши, ўзида мардлик, жасорат, меҳр-оқибат, доим ёрдамга тайёр бўлиш, берилган топшириқларни бажаришга шай туриш каби хислатларни тарбиялаш лозим.
Мусобақанинг бу йилги босқичининг Низомига кўра иштирокчилар Президент И.Каримовнинг “Мустақилликка эришиш остонасида” китобининг мазмун-моҳияти юзасидан ташкилотчилар томонидан берилган саволларга жавоб беришди.
Мусобақада Ангрен шаҳрининг “Чегарачилар”, Бекобод шаҳрининг “Қалқон”, Бекобод туманининг “Қалқон”, Бўка туманининг “Қалдирғочлар”, Бўстонлиқ туманининг “Ўрмончилар”, Зангиота туманининг “Умид”, Оҳангарон туманининг “Энергетиклар”, Чиноз туманининг “Шерюрак” ҳамда Янгийўл туманининг “Лочин” жамоаларидан иборат 100 нафар ёшлар иштирок этишди.
Мусобақада Оҳангарон тумани Нуробод Энергетик ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежиниг “Энергетиклар” жамоаси биринчи ўринни, Бекабод шаҳар Саноат касб-ҳунар коллежиниг “Қалқон” жамоаси иккинчи ўринни ва Бўстонлиқ туман Ўрмончилик касб-ҳунар коллежиниг “Ўрмончилар” жамоалари учинчи ўринни қўлга киритди. Мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган жамоаларга вилоят касаба уюшмалари, ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
7

6

5

4

3

2

Print Friendly, PDF & Email