Учрашув мазмунан бой ва қизиқарли ўтди

Yangiliklar

SAM_2231 Кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорларни ҳамда фермер хўжаликлари ходимларини ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан режа асосида учрашувлар давом этмоқда.
Шу кунгача Бекобод шаҳар, Бекобод, Бўка, Оҳангарон, Қибрай туманларда учрашувлар ўтказилди. Навбатдаги учрашув 2016 йил 1 апрель куни Ангрен шаҳар ҳокимиятининг мажлислар залида ўтказилди.
Қарийб 80 нафарга яқин кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорларни вакиллари иштирок этиб ушбу учрашувда бирлашма Кенгаши раиси ўринбосари Олимжон Топиловнинг “Касаба уюшмасининг асосий вазифалари тўғрисида” маърузаси тингланди.
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Баходир Мирзаевнинг “Касаба уюшма аъзосига қандай ҳуқуқлар берилади” мавзусидаги маърузаси тингловчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.
Тадбирда шунингдек, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Ташкилий ишлар бўлими мудири Мухайё Халбаева “Меҳнат жамоасида нима учун касаба уюшмаси ташкилоти зарур” мавзусидаги масала юзасидан маъруза билан иштирок этди.
Учрашув ўзаро савол-жавоблар асносида юқори савияда ўтказилди.
SAM_2224

SAM_2218

SAM_2214

SAM_2212

SAM_2206

Print Friendly, PDF & Email