«Ботаника санаторийси» МЧЖда «Соғлом оила» шиори остида оилавий спорт мусобақаси ўтказилди

Янгиликлар

6 «Ботаника санаторийси» МЧЖда 2016 йил 26 март куни санаторийда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатликларини тиклашга кўмаклашиш мақсадида «Соғлом оила» шиори остида оилавий спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада 4 та оила (ота, она ва 8-12 ёшгача бўлган бола) қатнашди:
1. Эшонқуловлар оиласи -“Шодлик” жамоаси
2. Туяковлар оиласи – “Соғлом оила” жамоаси
3. Ходжаевлар оиласи – “Аланга” жамоаси
4. Караевлар оиласи – “Хумо” жамоаси иштирок этди.Жамоалар югуриш, акробатика, тўпни нишонга отиш, арқон тортиш, чаққонлик ва мерганлик, тезлик ва эпчиллик эстафеталари, “Моҳир ҳужумчи, “Қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз” номли шартлар асосида ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. Ҳар бир оила ғолиблик учун кураш олиб борди.
Мусобақа якунида Туяковлар оиласи – 1 ўринни, Эшонқуловлар оиласи – 2 ўринни, Караевлар оиласи – 3 ўринни ва Ходжаевлар оиласи – 4 ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндорларга мусобақа ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
2

6

5

4

3

Print Friendly, PDF & Email