“Меҳнат ҳуқуқи” мавзуида давра суҳбати

Yangiliklar

?????

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2016 йил 26 январдаги №БМ-08/108-1-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида, 2016 йилнинг 27 январь кунида тасдиқланган қўшма режага асосан Тошкент вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, вилоят адлия бошқармаси ва вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаларидан бириктирилган маъсул ходимлар билан биргаликда Тошкент вилоятида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурининг 6-бандига асосан корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ёш ходимларнинг меҳнат қонунчилигига доир билимларини ошириш мақсадида «Меҳнат ҳуқуқи” мавзусида 2016 йилнинг 11 март кунида Товоқсой иқтисодиёт ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи масжлислар залида 130 нафардан ортиқ битирувчи 3-босқич ўқувчилари ва ёш ишчи-ходимлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида кун тартибидаги масалалар юзасидан Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг бош юрисконсульти Д.Мухамедалиева, Республика кенгашининг маъсул ташкилотчиси Р.Газиевалар сўзга чиқдилар.

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида Президентимиз И.А.Каримовнинг мамлакат ёшларига бўлган эътибори ва ишончи ётибди деса муболаға бўлмайди. Дарҳақиқат мамлакатимизда давлат мустақиллиги қўлга киритилган илк йиллардан бошлаб ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Қайси бир соҳани олмайлик ёшларга қаратилаётган эътибор туфайли Ёшларга оид давлат сиёсати нақадар тўғри йўлга қўйилганлигини кўришимиз мумкин.

Бу эътиборни таълим грантлари, ёш оилаларга ажратилаётган имтиёзли кредитлар, меҳнат конунчилигидаги имтиёзлар мисолида кўришимиз мумкин. Албатта ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ижодий иқтидори жамият манфаатлари йўлида имкони борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун ижтимоий иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратиш ҳамда уларни кафолатлашнинг самарали йўлларидан бири уларни бандлигини таъминлаш ҳисобланади.

Бунга яққол мисол қилиб 2013 йил 7 октябрдаги Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни кўрсатиш мумкин.

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг келгусида бандлигини таъминлаш учун тадбиркорлик ва ўз бизнесини бошлаб, фаолият кўрсатиш ёки меҳнат қонун ҳужжалари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида сўз борди.

Дастлаб сўз олган Республика кенгаши юридик бўлим мудири Д.Мухамадалиева коллежни тамомлаётган ўқувчиларга касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун ишга жойлашишда имтиёзлар ва меҳнат кафолатлари бўйича ҳамда Меҳнат Кодексининг бир қатор моддалари, шунингдек коллежни битириб ишга жойлашишда қандай йўл-йўриқларнинг аҳамияти тўғрисида гапирган бўлса, Республика кенгашининг масъул ташкилотчиси Р.Газиева касб-ҳунар битирувчилари меҳнат соҳасидаги имтиёзлари хусусида гапирди.

Қизиқарли, мунозарага бой ўтган машғулотда бир қатор коллеж талабалари томонидан савол-жавоблар берилди.

Print Friendly, PDF & Email