Ходимлар манфаати таъминланмоқда

Yangiliklar

Уртачирчик

Ўртачирчиқ туманидаги 4-умумтаълим мактабида 2015-2017 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2016 йилда бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда жамоа шартномаси мажбуриятлари бажарилиши бўйича мактаб директори Ф.Султонов ва касаба уюшма қўмитаси раиси М.Бекназаров ҳамда жамоа шартномасининг бажарилишини назорат қилувчи комиссия раисининг ҳисоботлари тинланиб, муҳокама қилинди.

Сўзга чиққанлар томонидан ходимларнинг ижтиомий ҳимоясини таъминлаш соҳасида мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ҳамкорликда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди. Яна бир эътиборли жиҳати шуки, мактаб маъмурияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси ижтимоий шерикликда ёшлар ва аёлларнинг меҳнат ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш соҳасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилган.

Йиғилишда 2015-2017 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2016 йилдаги ижросининг бажарилиши қониқарли деб топилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш ишида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг бош юрисконсульти Д.Мухамедалиева ҳамда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Г.Ю.Газиевалар иштирок этди ва сўзга чиқдилар.

Print Friendly, PDF & Email