Бухорода мустақил ҳамдўстлик давлатлари касба уюшмалари таълим тизими ходимларининг халқаро семинари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши билан ҳамкорлик қилаётган касаба уюшмалари ва касаба уюшмалари раҳбарлари, 5 — та давлатдан касаба уюшма вакиллари фаол иштирок этди. Халқаро анжуманда хамкорлик ҳаракатининг долзарб масалалари юзасидан қатор масалалар муҳокама қилинди.
Анжуманда иштирок этганимдан руҳланиб, дастур доирасида ҳамдўстлик давлатлари касаба уюшмалари ҳаракатининг яқин келажакдаги асосий мақсадлари ва тамойиллари белгилаб берилди. Халкаро Мехнат Ташкилотининг «Мехнат сохасида зуравонлик ва тегажогликка бархам бериш тугрисида»ги 190- сонли Конвенцияси, «Камситиш ва зуравонликдан холи соглом мухитни яратиш оркали укитувчилик касбининг мавкеи ва жозибадорлигини ошириш» максадида рахбар, иш берувчининг у́рни, мавкеи хамда хар бир ишчига муносиб меҳнат ҳақи, ижтимоий шерикликни янги давлат мафкурасини белгилаш, бандлик шаклидан қатъий назар, барча ишчиларни касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқига эга бўлиши ҳақида сўз борди. Шунингдек дастурда ахборот ва ёшлар масаласи, хотин – қизларни меҳнат ҳуқуқлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, касаба уюшмаларининг ички тузилмаси каби мавзулар кўтарилди.
Ҳамдўстлик давлатларининг ўзаро муносабатларининг ривожида бундай халқаро анжуманлар алоҳида ўрин тутади. Мамлакатларимиз ва халқларимизни стратегик иттифоқчилик ва бундай шерикчилик тамойилларига асосланган кўп асрлик дўстлик ва ҳамкорлик ришталари чамбарчас боғлаб туради. Ҳалқаро анжуманда иштирок этган ҳар бир давлат ҳамкорлиги, дўстлик ришталари тўғрисида жуда кўп маълумотлар бор, улар ҳақида ёзиб адоғига етмайсан. Мен бошка хамду́стлик давлатлари катори кўпроқ Тожикистон делегацияси вакиллари билан музокараларда иштирок этиб, иш тажрибаларимиз билан ўртоқлашдик. Халқаро анжуман туфайли касаба уюшмаларидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганидан руҳланиб, Ўзбекистон, Козокистон, Озорбойжон, Тожикистон ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳалар каби касаба уюшма тизимида ҳам мустаҳкамланиб бораётганидан амин бўлдим.
Аслида, айникса ўзбек – тожик халқлари дўстлиги, ёр – биродарлигининг томири асрлар қаърига бориб тақалади. Бу дўстлик азалдан ҳамиша самимий, холисона томир отган. Турмуш тарзининг ўзи, анъаналар ва урф одатлар, бутун кўп асрлик таърих, жумладан, адабиёт ва санъат ўзбек – тожик халқларининг тақдири, уларнинг дўстона муносабатлари бир – бири билан қадимдан чамбарчас боғлиқ эканлигини кўрсатади.
Академик шоир Ғафур Ғулом ўзбек ва тожик халқларининг қардошлиги, дўст – биродарлиги ва адабий ҳамкорлигининг жуда қадим – қадимдан бошланганини шундай ифода этади:
Қардошлик тарихимиз ярқироқ саҳифаси,
Бошланур минг йилларнинг тонги отган чоғидан,
Бизга камолот берди она Ватан сийнаси,
Мард ўғиллар бўй отди Осиё қучоғидан.
Панжакент қазмасининг Варақшадан не фарқи бор,
Икки тил, икки номли қардош халқ ишидир бу.
Суғдийларнинг авлоди ака – ука беғубор,
Бундан ким фарқ ахтарса, тарихда бўлур кулгу.
Фақат адабиётда эмас, балки санъат соҳасида ҳам ўзбек ва тожик халқларининг ўзаро яқинлиги, ижодий ҳамкорлиги, ҳамжиҳатлиги йил сайин камолот босқичига кўтарилмоқда. Миллий мусиқа асарларимиздаги ўзига хос оҳангдорлик, чолғу асбобларимизнинг бир – бирига ўхшашлиги, театр соҳасидаги устозу шогирдлик анъаналари бу борадаги алоқаларимиз ҳам тарихий, ҳам замонавий аспектда ривожланаётганини кўрсатади.
Маданий қурилишдаги баҳамжиҳат ҳаракат ва ўзаро таъсир ўтказиш Ўрта Осиё халқлари маданиятларини ривожлантиришнинг тобора равнақ топтириш ва бир – бирига яқинлаштиришнинг негизида бўлиб қолган бугунги кунда ўзбек ва тожик санъатибарча соҳаларда гуркираб ўсиб, умуминсоний маданият хазинасини ажойиб дурдона асарлар билан бойитмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: