Бугун, яъни 2024 йил 23 апрель куни «Ўзбеккўмир» АЖ Бирлашган касаба уюшмаси томонидан 28 апрель — «Бутунжахон меҳнатни муҳофаза қилиш куни»га бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг “Иқлим ўзгаришининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига таъсири” тўғрисида”ги 2024 йил 15 апрелдаги № 12-47-“с”-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида ташкил қилинди. Тадбир «Ўзбеккўмир» АЖ филиалларидаги бош мухандислар, меҳнат муҳофазаси бўлимлари ходимлари, меҳнат муҳофазаси вакиллари иштирокида ўтказилиб, унда Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашидан Рашидова Хуршида Комиловна,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгашидан меҳнат мухофазаси бўлими бошлиғи Эрбутаев Собиржон Рахмонович,
Ангрен кон-техника инспекцияси бошлиғи Иркабаев Умарали, филиаллар касаба уюшмаалари раислари ва бошқалар қатнашдилар. Тадбирни Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Каюмов кириш сўзи билан очди. БКУҚ ишлар бошқарувчиси А.Султанов «Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни»нинг белгиланиши, мазмун ва моҳияти ҳамда «Ўзбеккўмир» АЖдаги вакилларнинг бажараётган ишлари ва вазифалари тўғрисида гапирди. Ангрен кон-техника инспекцияси бошлиғи У.Иркабаев бахтсиз ходисаларнинг содир бўлиши сабаблари, “Ўзбеккўмир” АЖ Меҳнат муҳофазаси, техника, саноат хавфсизлиги ва экология бўлими бошлиғи А.Исроилов меҳнат муҳофазаси бўйича 2023 ва 2024 йилларда бажарилган ишларга тўхталди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгашидан меҳнат муҳофазаси бўлими бошлиғи С. Эрбутаев ўз сўзини юқоридаги қарор бўйича меҳнатни муҳофаза қилишда иқлим ўзгаришининг таъсирига, Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашидан Х.Рашидова қарорнинг мазмун моҳиятига тўхталдилар. Касаба уюшмаларининг юқори ташкилотларидан таклиф қилинган меҳмонлар берилган саволларга тўлақонли жавоб олдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: