“Соғлом оила –жамият таянчи” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди

Янгиликлар

SAM_4796 - копияТаълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Оҳангарон туман кенгаши томонидан спортнинг оммавийлигини ошириш, тармоқдаги аёлларининг жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишларини янада юксалтириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ходимларни соғломлаштириш, спорт билан шуғулланишини ташкил этишда касаба уюшмалари ролини ошириш мақсадида 2016 йил 1-март куни тумандаги 54-умумтаълим мактаби спорт залида тармоқ ташкилотларида фаолият юритаётган 74 нафар аёл касаба уюшмаси аъзолари ўртасида “Соғлом оила –жамият таянчи” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди.

Спорт мусобақасида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича маъсул ташкилотчиси Р.Газиева, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Р.Раҳманов, Оҳангарон туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Юлдошева, туманг Маҳалла Хайрия жамоат фонди мутахассиси М.Алиева ва туман Маданият ва спорт бўлими ходимлари иштирок этишди.

Спорт мусобақасида мусобақа қатнашчилари спортнинг волейбол,стол тенниси ва ходимлар гимнастикаси турлари бўйича беллашдилар. Беллашувда 54-умумтаълим мактаби аёллари фахрли 1-ўринни, 57-умумтаълим мактаби аёллари 2-ўринни, 56-умумтаълим мактаби аёллари 3-ўринни қўлга киритишди.

Барча спорт мусобақаси ғолиблари ва иштирокчилари туман кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан ҳамда туман хотин -қизлар қўмитаси томонидан ғолиб жамоалар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Тадбирда 1-сонли БЎСМ ва 54-умумтаълим мактаби гимнастикачи қизлари ўзларининг чиқишлари билан барчани хурсанд қилдилар.SAM_4807 - копияSAM_4788 - копияSAM_4782 - копияSAM_4746 - копия

Print Friendly, PDF & Email