Тошкент вилоятининг Чирчик шаҳри худудидаги автотрассада кўп кунлик шоссе велопойгалари буйича халқаро турнирга старт берилди. Мазкур «Тошкент вилояти – Тур» таснифига кирувчи анъанавий мусобакаларда республикамиз вилоятлари қаторида Козогистон хамда Россия жамоаларининг 167 нафар пойгачиси ғолиблик учун стартга чикди.
«Биз соғлом авлод учун» шиори остида юқори савияда ташкил этилган велопойгаларнинг тантанали очилиш маросимида сўзга чикканлар ушбу спорт турининг киска вакт ичида мамлакатимизда ривожланиб, тобора оммалашиб бораётгани, давлатимиз томонидан мазкур спорт турини ривожлантиришга юксак эътибор қаратилаётгани, велоспортчиларга яратилаётган шароитлар, уларнинг Осиё, Европа ва жахон микёсидаги мусобакаларда қўлга киритаётган улкан ютуқлари тўғрисида алоҳида тўхталдилар.
Мусобақаларнинг дастлабки куни яккалик пойгаларида иштирокчилар 20 км. масофа буйлаб стартга чиқдилар. Унда пойтахтлик Вадим Шаехов барча рақибларини сезиларли фарқ билан ортда қолдириб, 1-ўринни эгаллади. Тошкент вилояти вакиллари Роман Шукуров ва Акромжон Суннатовлар 2- ва 3- ўринларга сазовор бўлдилар.
Турнирнинг 2-кунида иштирокчилар 129 км. масофа буйлаб давом этган гуруҳлараро пойгаларда ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар. Улар орасида мусобақа мезбонларидан Руслан Каримов биринчи бўлиб марра чизиғини босиб ўтди ва ғолиб бўлди. Иккинчи натижани Қозоғистон жамоаси вакили намойиш этган булса, 3-ўрин тошкентлик Руслан Фёдоровга насиб этди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: