Жамоа шартномаси бажарилиши муҳокама қилинди

Yangiliklar

2

Паркент туман Тиббиёт бирлашмасида жорий йилнинг 29 февраль куни муассаса жамоа шартномасининг 2015 йилда бажарилиши ва 2016 йил – “Соғлом она ва бола” йили муносабати билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди.

Унда туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти, ходимлари, делегатлар, касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда, тармоқ касаба уюшмаси республика кенгашининг масъул ташкилотчиси Атаходжаев Зиёдилла Музаффарович, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Мирзаев Ботир Атхамовичлар иштирок этишди.

Конференцияда Паркент туман Тиббиёт бирлашмаси Бош шифокори, касаба уюшмаси қўмитаси раиси, Меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассиси ва жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи комиссия томонидан жамоа шартномасининг бажарилиши юзасидан қилинган ишлар тўғрисида меҳнат жамоасига ҳисоботлар берилди ҳамда 2016 йил – “Соғлом она ва бола” йили муносабати билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қарор қабул қилинди.

3

Print Friendly, PDF & Email