Шундай муҳокамалардан бири жорий йилнинг 23 февраль куни Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ўртачирчиқ туман кенгаши тасарруфидаги 4-умумтаълим мактабида 2015-2017 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2015 йилда бажарилиши юзасидан бўлиб ўтди. Йигилишда мактаб маъурияти, касаба уюшмаси қўмитаси ва барча ишчи ходимлар, Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ўртачирчиқ туман кенгаши раиси М.Давлатовлар иштирок этишди.
Муассаса жамоа шартномасининг 2015 йил давомида бажарилиши юзасидан мактаб директори Ф.Султонов ҳамда мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси М.Бекназароваларнинг ҳисоботлари тингланди сўнгра жамоа шартномасининг текшириб борувчи комиссия аъзоси С.Пўлатова томонидан текшириш далолатномаси ўқиб эшиттирилди.
Таълим муассасаси жамоа шартномасининг иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 2015 йил давомида олиб борилган ишлари музокарада сўзга чиққан ходимлар томонидан “Қоникарли”деб топилди ҳамда 2016 йилни юртбошимиз томонидан “Соғлом она ва бола йили” деб номланиши муносабати билан жамоа шартномасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича қарор қабул қилинди.
Йиғилиш сўнгида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси М.Давлатов сўзга чиқиб таълим муассасасида ижтимоий шерикчилик тамойиллари асосида олиб борилаётган ишларга ижобий баҳо берган ҳолда ходимлар томонидан берилган саволарга тегишли жавоблар берди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: