Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2016 йилга мўлжалланган оммавий спорт тадбирлари тақвим режасига асосан Тошкент вилояти Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси Тошкент вилояти бўлими томонидан Тошкент вилояти катта халқа йўлларида 2016 йилнинг 29 февралидан 5 март кунига қадар велоспорт бўйича кўп кунлик халқаро тур мусобақаси ташкил этилади.
Ҳозирда ушбу спорт мусобақасини юқори савияда ташкил этиш мақсадида Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланган Ташкилий қўмитаси томонидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Мусобақа Низомига мувофиқ унда Россия ва Қозоғистон давлатларидан ташриф буюридиган велоспортчилар иштирок этишлари кўзда тутилмоқда.
Мусобақа якунларига кўра мусобақанинг ғолиблари ташкилотчилар томонидан рағбатлантирувчи ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси Тошкент вилояти бўлими Матбуот хизмати
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: