2016 йилнинг 19 февраль куни “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан Бекобод шаҳар Таълим, фан ва маданият, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш савдо ва хизмат ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси кенгашлари ҳамда шаҳар Тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақасининг шаҳар босқичи ўтказилди.Унда 22 та оила вакиллари қатнашдилар.
Спорт тадбири қатнашчилари югуриш, акробатика элементлари ва тўпни нишонга отиш, чаққонлик ва мерганлик эстафетаси, қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз, тезлик эстафетаси, эпчиллик эстафетаси, арқон тортиш эстафетаси, бир жамоа эстафетаси каби шартлар бўйича ўзаро куч синашдилар.
Беллашув натижасига кўра 5-умумтаълим мактабидан Сабиевлар оиласи 1-ўринни, 16-умумтаълим мактабидан Абдуқаюмовлар оиласи 2-ўринни ва 9-умумтаълим мактабидан Эсантурдиевлар оиласи 3-ўринни эгаллашди.
Ғолиб оилалар ва иштирокчиларга касаба уюшмаси шаҳар кенгашлари томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: