Меҳнат жамоаларида умумий йиғилишлар давом этмоқда

Янгиликлар

1

2016 йилнинг 18 февраль куни Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бекобод шаҳар кенгаши тасарруфидаги 12-умумтаълим мактабида 2015-2017 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2015 йилда бажарилиши юзасидан меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йигилишда мактаб маъурияти, касаба уюшмаси қўмитаси ва барча ишчи ходимлар, таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бекобод шаҳар кенгаши раиси М.Маматов иштирок этишди.

Муассаса жамоа шартномасининг 2015 йил давомида бажарилиши юзасидан мактаб директори А.Мустафоев ҳамда мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Қурбоноваларнинг ҳисоботлари тингланди сўнгра жамоа шартномасининг текшириб борувчи комиссия аъзоси М.Туйбекова томонидан текшириш далолатномаси ўқиб эшиттирилди.

Таълим муассасаси жамоа шартномасининг иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 2015 йил давомида олиб борилган ишлари музокарада сўзга чиққан ходимлар томонидан “Қоникарли”деб топилди ҳамда 2016 йилни юртбошимиз томонидан “Соғлом она ва бола йили” деб номланиши муносабати билан жамоа шартномасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Йиғилиш сўнгида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бекобод шаҳар кенгаши раиси М.Маматов сўзга чиқиб таълим муассасасида ижтимоий шерикчилик тамойиллари асосида олиб борилаётган ишларга ижобий баҳо берган ҳолда ходимлар томонидан берилган саволарга тегишли жавоблар берди.2 3 4 5 6

Print Friendly, PDF & Email