Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раёсати ва вилоят Фермерлар Кенгашининг қўшма қарорига асосан 2016 йил 12 февраль куни Бекобод туманидаги Далварзин маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ва Бўка тумани Аёллар маслаҳат маркази мажлислар залида янги ташкил топган фермер хўжаликлари раҳбар ва ходимлари учун “Касаба уюшмаларининг фаолиятлари, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимояси, меҳнат муҳофазаси масалалари, шунингдек, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари талаблари ҳамда халқаро меҳнат стандартларини жорий этиш” мавзусида ўқув-семинарлар ташкил қилинди.
Ўқув-семинарларда Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари Топилов Олимжон Хасанбоевич, Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя бўлими мудири Раҳманов Руслан Шавкатович, Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси Хаитов Қаҳрамон Ботирович ва Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Раджапов Рахматилла Хожимуротович, тармоқ касаба уюшмаси туман кенгашлари раислари, туман фермерларлар кенгашлари раислари ва 300 дан ортиқ янги ташкил топган фермер хўжаликлари раҳбар ва ходимлари қатнашишди.
Ўқув-семинарларни Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари О.Топилов кириш сўзи билан очиб бериб касаба уюшмасига аъзолик афзалликлари тўғрисида гапирди ва семинарларга раислик қилди.
Ўтказилган ўқув-семинарларида Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя бўлими мудири Раҳманов Руслан Шавкатович, Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси Хаитов Қаҳрамон Ботирович ва Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Раджапов Рахматилла Хожимуротовичлар кун тартибидаги мавзулар юзасидан маърузалар қилишди.
Ўқув-семинарлари якунида фермер хўжаликлари раислари ва ходимлари ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди ва иш жараёнида юзага келадиган муаммолар тўғрисида маърузачиларга саволлар билан мурожаат қилишди ва маърузачилар томонидан саволларга тегишли жавоблар берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: