Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2016 йил 20 январдаги “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 6-7-бандларида белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш баёни қабул қилинган.
Мазкур йиғилиш баёнига асосан Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, Тошкент вилояти Адлия ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармалари томонидан ҳамкорликда корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ёш ходимларнинг меҳнат қонунчилиги билимларини ошириш мақсадида “Меҳнат ҳуқуқи” мавзусида давра суҳбатларини ўтказиш бўйича туман (шаҳар) ва корхоналар кесимида режа-жадвал ишлаб чиқилди.
Мазкур режа-жадвал асосида жорий йилнинг 20 февралига қадар Тошкент вилоятининг 5 та туман (шаҳар)ларида 2 тадан, – Ангрен шаҳрининг “Ахборот технологиялари” КҲК, Педагогика коллежи, Чирчиқ шаҳрининг Саноат КҲК, Техника КҲК, Олмалиқ шаҳрининг Саноат КҲК, Иқтисодиёт КҲК ҳамда Янгийўл ва Бўстонлиқ туманиларидаги касб-ҳунар коллежларида давра суҳбатлари ўтказилди.
Мазкур давра суҳбатларида 1398 нафар иштирокчилар қатншди ва уларнинг асосий қисми, яъни 1177 нафари ёшлардан иборат.
Давра суҳбатлари қизғин ва кўтаринки руҳда ўтказилиб, савол-жавобларга бой бўлди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: