Жорий йилнинг 19 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги биносида Агросаноат мажмуи тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирокида ўқув-семинари бўлиб ўтди. Ўқув-семинарида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги тармоққа мансуб корхоналарнинг 100 нафардан ортиқ касаба уюшмаси фаоллари ва иш берувчилар вакиллари иштирок этди.
Мазкур ўқув-семинарда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг аппарати ходимлари, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашиларининг тегишли мутахассислари бугунги кунда долзарб бўлган “Қишлоқ хўжалигида ишлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича иш берувчиларнинг мажбуриятлари ва қишлоқ хўжалик ишларини бажаришда меҳнат муҳофазаси талабларига риоя қилиш”, “Ўзбекистон Республикасида меҳнатни тартибга солувчи меъёрий ҳуқуқий хужжатлар, меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни расмийлаштириш, меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби”, “Ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини йўлга қўйишда иш берувчиларнинг вазифалари”, “Касаба уюшмалари бошланғич ташкилотларини тузиш, фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш, ишни режалаштириш”, “Халкаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари талаблари хамда ҳалқаро меҳнат стандартларини жорий этиш” тўғрисидаги маърузалари билан иштирок этишди.
Ўқув-семинар якунида семинар қатнашчиларининг саволларига маърузачилар томонидан жавоблар берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: