Ушбу жараёнда ёшларга жамоа шартномалари орқали берилаётган имтиёзлар, ёш ходимларни касаба уюшмалари фаолиятига жалб қилиш, қонунчиликда белгиланган хуқуқ ва кафолатлар доирасида ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, ёш касаба уюшма аъзоларининг муаммо ва ташаббусларини ўрганиш борасидаги ишлар билан танишилди ва таклифлар берилди. Ҳужжатларнинг юритилиши, ўтказилган тадбирларнинг баённомалари ва фотоальбомлар, жамоа шартномасидаги “Ёшлар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар” бўлимининг назорати ҳамда ўзимизни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан барча саволларга жавоблар олдик — дейди Худайберганова Азиза — Бунда бизга вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасининг Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Шахноза Ахмедова яқиндан кўмаклашди. Амалий ёрдам давомида ҳудудларда фаолият кўрсатаётган соҳа мутахассисларига Ёшлар бирлашмалари иш режаларини “Ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора тадбирлар Дастури”га мувофиқлаштириш, жамоа шартномаларига ёшларнинг ижтимоий меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган махсус бўлимлар киритиш, уларнинг бажарилишини назорат қилишга қаратилган ишларнинг мониторингини олиб бориш борасида тавсиялар берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: