Тошкент вилояти Чирчиқ Давлат педагогика институти талабасига “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси стипендияси” топширилди.

Янгиликлар

  Ёш касаба уюшма аъзолари, ижтимоий муҳофазага муҳтож, таълим муассасаси ва касаба уюшмалари фаолиятини ривожлантиришда фаол иштирок этаётган ёшларни рағбатлантириш ва уларни ҳар жихатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши томонидан Олий таълим муассасаларида таҳсил оладиган фаол талаба номзодларнинг ҳужжатларини комиссия томонидан кўриб чиқилди, ҳамда “Ўзбекистон касаба уюшма Федерациясининг стипендияси”га Тошкент вилояти Чирчиқ Давлат Педагогика институтининг ижтимоий муҳофазага муҳтож, чин етим, 2-босқич, 17-1 гурух, контракт асосида таҳсил олаётган талаба Мадина Музропова номзоди тавсия этилган эди. 07 февраль 2019 йилда Чирчиқ Давлат педагогика институтининг мажлислар залида талабалар орасида “Ўзбекистон касаба уюшма Федерациясининг стипендияси” соҳибасига Республикада белгиланган энг кам иш хақининг 5(беш)баравари миқдорида стипендия ва стипендия нишони Мадина Музроповага Тошкент вилояти касаба уюшмалари Бирлашмаси Кенгаши раис ўринбосари Л.Х.Холмуминова томонидан топширилди.

 -“Авваламбор Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ўз миннатдорчилигимни билдираман, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши томонидан тенгдош талабалар орасида менга шу стипендияни топширишди. Касаба уюшмаларининг менга бўлган эътибор ва  ишончларини келажакда албатта элимиз ва юртимизнинг равнақи йўлида хизмат қиламан ”дейди Мадина Музропова.

Print Friendly, PDF & Email