Чирчиқ шаҳридаги “Ёшлар маркази”да 2018 йилда спорт соҳасида юксак натижаларни қўлга киритган спортчи ёшлар ҳамда уларнинг мураббийларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Вилоят янгиликлари

   2019 йил 23 февраль куни Чирчиқ шаҳридаги “Ёшлар маркази»да 2018 йилда Индонезия давлатининг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилган XVIII Осиё ўйинлари, III Параосиё ўйинлари ҳамда Аргентина давлатининг Буэнос-Айрес шаҳрида ўтказилган III ёшлар олимпиада ўйинларида муносиб иштирок этган спортчиларни тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросида вилоят ҳоким ўринбосари Одилжон Таджиев  ва мутасадди ташкилотлар, спортчилар ва уларнинг мураббийлари иштирок этишди.

   Тақдирлаш маросида I ўрин соҳиблари вилояти ҳокимининг фармойиши асосида 15.000.000 (ўн беш миллион) сўм, II ўрин соҳиблари 10.000.000.(ўн миллион) сўм, III ўрин соҳиблари 5.000.000 (беш миллион) сўм, спорт ўйинларида иштирок этган спортчилар ва мураббийлар пул мукофотлари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email