Франциянинг туризм соҳасидаги Orex Loisirs, Compagnie des Alpes, Geode, Egis, Epode ва Patriarche компанияларидан иборат консорциуми 21 ноябрь, чоршанба куни Франция элчиси иштирокида Тошкент вилояти ҳокимияти билан битим имзолади. Бу ҳақда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади«Газета.uz».
Мазкур битим Франция ҳукумати томонидан «Чорвоқ» эркин сайёҳлик зонасини лойиҳалаштириш бўйича маблағ ажратилганидан сўнг имзоланди. Консорциум ишчи гуруҳи ҳудудни дастлабки ўрганиш ишларини бошлади.
Консорциум ишчи гуруҳи Чорвоқ кўли атрофида ёзги ва қишки спорт турлари, аквапарклар, экотуризм, алпинизмни ривожлантириш мақсадида дам олиш жойлари жойлашадиган ҳудудларни аниқлайди. Кўл ифлосланиши ва манзара бузилишининг олдини олиш учун консорциум шаҳарсозликнинг мавжуд бир нечта турли моделларини (қурилиш қоидалари, канализация қувурларининг боғланиш шароитлари, ер остидан фойдаланиш) таклиф қилади ва атроф-муҳит сифатига таъсир қилмаган ҳолда самарадорликни таъминловчи сайёҳлар оқими учун зарур инфратузилманинг (канализация, автомобиль ва темир йўллар, энергия ва ҳ.к.) даражаси ва харажатларини ҳисоблаб чиқади.
Ўз навбатида, Франция тараққиёт агентлиги Чорвоқ тўғонининг интеграциялашган бошқаруви бўйича ўз таклифларини берган. Бу таклифлар сувдан туризм, қишлоқ хўжалиги ва электр энергияси ишлаб чиқаришда фойдаланишни оптималлаштиришга имкон беради.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: