Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2017-2019 йиллар учун Бош келишувнинг 55-бандига асосан Тошкент вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ўртасида тузилган ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2018-2020 йиллар учун Минтақавий келишув бўйича ҳар йили долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларини муҳокама қилиш учун касаба уюшма фаоллари ва ҳокимият, бошқармалар, бўлимлар, идоралар вакиллари, иш берувчилар иштирокида «Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар» мавзусидаги Давра суҳбатларини ўтказиш белгиланган.
2018-2020 йиллар учун Минтақавий келишув асосида Тошкент вилоятидаги 22 та туман ва шаҳарларда маҳаллий ҳокимлик, молия бўлимлари, тижорат банклари, бандликка кўмаклашиш марказлари ва бошқа бир қатор ҳамкор ташкилот ва бошқармалар билан касаба уюшмаларининг фаоллари иштирокида 20, 21 ва 23 ноябрь кунлари “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида давра суҳбатлари режага мувофиқ ўтказилди.
Давра суҳбатида иштирок этган туман, шаҳар ҳокимликлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари маъруза қилиниб, Давра суҳбати иштирокчиларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб бердилар.
Жойлардаги ўтказилган давра суҳбатларда 800 нафарга яқин касаба уюшмалари фаолларининг иштироки таъминланиб, касаба уюшмалари ва иш берувчилар томонидан ҳал этилиши лозим бўлган 50 дан ортиқ муаммоли масалалар кўтарилиб, айрим муаммолар туман миқёсида ўз ечимини топди.
Бирлашма Кенгаши томонидан жойлардан келиб тушган муаммоли масалалар таҳлил қилиниб, жами кўтарилган 50 дан ортиқ муаммолардан 30 га яқин муаммолар (туман, шаҳар) миқиёсида ҳал этилди.
Вилоят миқиёсида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар жорий йилнинг 30 ноябрида ўтказиладиган Давра суҳбати кун тартибига киритилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: