Чиноз туманида “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди

Янгиликлар

DSCN1392

2016 йилнинг 18 февраль куни “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан Таълим, фан, маданият ходимлари касаба уюшмаси, Агросаноат мажмуи ходимлари, Давлат муассасалари ва Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш савдо ва хизмат ташкилотлари касаба уюшмаси, ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Чиноз туман кенгашлари томонидан “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.Унда 18 та оила вакиллари қатнашдилар.

Спорт тадбири қатнашчилари югуриш, акробатика элементлари ва тўпни нишонга отиш, чаққонлик ва мерганлик эстафетаси, моҳир ҳужумчи, қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз, тезлик эстафетаси, эпчиллик эстафетаси, арқон тортиш эстафетаси, бир жамоа эстафетаси каби шартлар бўйича ўзаро куч синашдилар.

Беллашув натижасига кўра 15-умумтаълим мактабидан Бегматовлар оиласига 1- ўрин, Олмазор қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежидан Абдусагатовлар оиласига 2-ўрин, Давлат муассасаларидан Мирсодиқовлар оиласига 3-ўрин берилди.

Ғолиб оилалар ва иштирокчиларга касаба уюшмаси туман кенгашлари томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.DSCN1398 DSCN1417 DSCN1425 DSCN1432 DSCN1440

Print Friendly, PDF & Email