Бўстонлиқ қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежида жамоа шартномасининг бажарилиши муҳокама қилинди

Янгиликлар

????????????????????????????????????

Жорий йилнинг 16 февраль куни Бўстонлиқ туманидаги Бўстонлиқ қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежида 2015-2017 йиллар учун мўлжалланган жамоа шартномасининг 2015 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда барча ишчи-ходимлар, коллеж маъмурияти, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Бўстонлиқ туман кенгаши раиси С.Мирзаякубова ва бирлашма Кенгаши Юридик бўлим етакчи мутахассиси Н.Асадовалар иштирок этишди. Коллеж директори А.Мансуров ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Адиловлар муассасанинг 2015-2017 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2015 йилдаги ижроси бўйича меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида барча йиғилганлар учун маълумот берди ҳамда жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб борувчи комиссия аъзоси Х.Рахимжонова томонидан текширув далолатномаси ўқиб эшиттирилди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан З.Норматова, З.Акиев, Ж.Ўрмонов ва бошқалар сўзга чиқишди ҳамда йиғилиш сўнгида тегишли қарорлар қабул қилиниб, жамоа шартномасининг 2015 йилда бажарилиши юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бирлашма Кенгаши юридик бўлим етакчи мутахассиси Н.Асадова ва туман кенгаши раиси С.Мирзаякубовалар ҳам сўзга чиқиб касаба уюшмалари тизимида амалга ошилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтиб, бўлиб ўтган йиғилиш юзасидан ўз фикрларини билдиришди.

????????????????????????????????????

????????????????????????????????????

????????????????????????????????????

Print Friendly, PDF & Email