Жамоа шартномаси бажарилиши қизғин муҳокама қилинди

Yangiliklar

????????????????????????????????????

Жорий йилнинг 19 февраль куни Оҳангарон туманидаги 15-сонли мактабгача таълим муассасасида 2015-2017 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг 2015 йилдаги ижроси бўйича меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Умумий йиғилиш семинар шаклида намунавий қилиб ўтказилди.

Йиғилишда Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Р.Газиева, Оҳангарон туман кенгаши раиси Г.Салимова, шунингдек, тумандаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларидан ташриф буюрган бошланғич касаба уюшмаси қўмитаалари раисларидан 22 нафари иштирок этдилар.

Жамоа шартномасининг 2015 йилдаги ижроси бўйича мактабгача таълим муассасаси мудираси З.Бувабекова ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Турановалар ҳисобот беришди. Ҳисоботларда интерактив усуллардан фойдаланган ҳолда слайдлар намойиш этилди.

Жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб борувчи комиссия аъзоси Д.Исматова томонидан текшириш далолатномаси ўқиб эшиттирилди.

Жамоа шартномасининг 2015 йилдабажарилиши “қониқарли ” деб топилди ва “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан жамао шартномасига тегишли қўшимча ўзгартиришлар киритилди.

Умумий йиғилиш ишчанлик руҳида ўтиб, қатнашчилар таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Р.Газиева ва туман кенгаши раиси Г.Салимовага ўзлари қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилдилар ҳамда саволларга тегишли жавоблар берилди.

????????????????????????????????????

????????????????????????????????????

????????????????????????????????????

Print Friendly, PDF & Email