Халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини ҳимоя қилиш, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши курашларда букилмас ирода ва жасорат намунасини намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиш, уларнинг эзгу ишларини давом эттириш биз учун азалий қадриятдир.
Ушбу айёмда бугунги тинч-осойишта ҳаётга қандай оғир синов ва машаққатлар эвазига эришилганини чуқур ҳис этамиз. Бу йўлда қурбон бўлган юртдошларимиз хотирасига таъзим қиламиз. Бизга насиб этган мустақиллик, тинчлик ва осойишталикнинг аҳамиятини янада теран англаймиз.
Халқимизнинг уруш йилларидаги чинакам матонат ва жасорати бутун инсоният учун ибратдир.
Давлатимиз томонидан кекса авлод, жумладан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронторти хизматчиларининг кўнглини кўтариш, саломатлигини мустаҳкамлаш, улар учун қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 16 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиш, юрт тинчлиги ва озодлиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасини ёд этишдек эзгу мақсадлар ифодасини топган.
Ушбу ҳужжатларга мувофиқ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳар бирига Президентимиз табрикномаси, 5 миллион сўмдан пул мукофоти ва байрам совғалари тантанали равишда топширилди. Уларнинг ҳолидан хабар олиниб, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.
Вилоят касаба ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши 9-май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан Ватанимиз озодлиги ҳимоячиларига бағишланган учрашувлар ва маърифий-маърифий тадбирлар ўтказмоқда.
9-май куни Нурафшон шаҳрида Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирилиб –Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди.
Мазкур тадбирда уруш йилларининг аянчли хотиралари, бугунги тинч-осойишта ҳаёт қадри акс эттирилган бадиий дастурлар қатнашчиларда унутилмас таассурот қолдирди.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни вилоятда кенг нишонланмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: