9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш кунини юқори савияда нишонлашда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийларига ғамхўрлик ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини хотирлаш, уларнинг оила аъзоларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг 2018 йил 30-апрелдаги №11-33“с”-сонли раёсат қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман, шаҳарларда Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Вилоят Бирлашма Кенгаши томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари оилаларига ташриф буюрилиб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.
Меҳнат жамоаларида “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас”, “Мардлик, бурч ва садоқат” шиорлари остида учрашувлар, давра суҳбатлари, маърифий тадбирлар ташкил этилди.
“Маънавият соатлари”да Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиш йўлида босиб ўтган тарихий йўлини, 27 йил давомида юксак марраларга етиб боришимиз замиридаги тинчлик-осойишталик, тотувликнинг қадрига етиш ва уни асраб-авайлашни, мамлакатимизда кексаларни қадрлаш ва эъзозлашга катта эътибор кўрсатиб келинаётганининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этилди.
“Саховат” ва “Мурувват” уйларида маданий-маърифий тадбирлар ташкил қилиниб, байрамона кайфият улашилди. Кексаларнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилди.
2018 йилнинг 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлиги хизмати чегара қўшинлари 9117 – сонли ҳарбий қисмда “Ҳеч ким ва ҳеч нарса унитилмайди” деб номланган маданий-маърифий тадбирда вилоятдаги чегарачи фаҳрийлар ва ҳалок бўлган чегарачи қаҳрамонларнинг оила аъзолари ҳамда ҳарбий қисмда Мустақиллик йилларида давлат чегараларини қўриқлаш вақтида ҳалок бўлган чегарачи қаҳрамонлар хотирасига ташкил этилган “Қаҳрамонлар ҳотираси барҳаёт” монументи пойига гулчамбарлар қўйилди.
Мазкур тадбирда мамлакатимиз мустақиллигини ҳимоя қилишда ҳалок бўлган Бекобод туманида туғилган мард ўғлон, чегарачи Иномжон Ибрагимовнинг ҳотираси ёд этилди. И.Ибрагимовнинг яқинлари, ҳарбийлар ва дўстлари томонидан хотиралар эсланди.
Мазкур тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг масъул вакиллари, ҳарбийлар, ёшлар, фаҳрий ҳарбий хизматчилар ҳамда санъаткор, шоирлар иштирок этди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: