“Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!” шиори остида “Аёллар спорт фестивали” ўтказилди.

Янгиликлар

2017 йил 22 август куни Тошкент вилояти Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашма Кенгаши томонидан “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!” шиори остида спортнинг 7 та тури бўйича жорий йилнинг 22 август куни Зангиота туманидаги 14 –умумтаълим мактабида “Аёллар спорт фестивали”нинг Тошкент вилояти босқичи ўтказилди.

Спорт фестивали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмигаси фаолиятини қўллаб- қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3434- сонли Фармони, 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ҳаётга тадбиқ этиш, жамиятдаги аёлларнинг соғлигини мустаҳкамлаш, айниқса, ишчи ходимлар ва  уй бекаларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, маҳаллаларда спортнинг оммавийлигини ошириш  мақсадида ташкил этилди.

“Аёллар спорт фестивали”нинг бу йилги иштирокчилари ўтган йиллардагидан янада фаол эканликлари, жорий йилнинг июнь ойида барча шаҳар-туманларда фестивалнинг худудий босқичлари ўтказилиб, уларда 25 ёшдан юқори бўлган 3500 га яқин хотин-қизлар иштирок этганликларини, вилоят босқичида уларнинг орасидан ғолиб деб топилган 378 нафар хотин-қизлар спортнинг 7 та тури бўйича ғолибликни қўлга киритиш учун ўзаро беллашишлари ташкилотчилар томонидан таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек вилоятда хотин-қизларни спортга жалб этиш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича статистик маълумотлар таҳлил этилиб, унга кўра бу борадаги кўрсаткичлар йил сайин ортиб бораётганлиги, хусусан, вилоятдаги 1823 та спорт иншоотларига 30 минг нафардан зиёд қизлар ва 40 минг нафардап зиёд аёллар, хусусий спорт имшоотларига 20 минг нафардап ортиқ қизлар па 15 минг иафарга яқин аёллар, давлат муассасалари ва ташкилотларига қарашли спорт иншоотларига 29522 нафар қизлар, 17834 нафар аёллар жалб этилган.

Шунингдек вилоятда хотин-қизларни спортга жалб этиш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича статистик маълумотлар таҳлил этилиб, унга кўра бу борадаги кўрсаткичлар йил сайин ортиб бораётганлиги, хусусан, вилоятдаги 1823 та спорт иншоотларига 30 минг нафардан зиёд қизлар ва 40 минг нафардап зиёд аёллар, хусусий спорт имшоотларига 20 минг нафардап ортиқ қизлар па 15 минг иафарга яқин аёллар, давлат муассасалари ва ташкилотларига қарашли спорт иншоотларига 29522 нафар қизлар, 17834 нафар аёллар жалб этилган.

Шунингдек, жойларда фаолият кўрсатаётган спорт тўгаракларига ўқувчи қизлар, аёллар ва уй бекаларини жалб этиш м-ақсадида тушунтириш, тарғибот- ташвиқот ишларига эътибор кучайтирилганлиги боис вилоятдаги жами 1823 та ‘спорт иншоотларида ташкил этилган 4854 та тўгаракларга 18 ёшгача бўлган 50 минг нафардан ортиқ қиз болалар мунтазам қатнашадилар. Тўгаракларга жалб этилган уй бекалари сони 39200 нафарга етди.

Фестивалда шаҳар-туманлардан ташриф. буюрган уюшмаган хотин- қизлар, спорт билан мунтазам равишда шуғулланиб бораётган уй бекалари ўртасида спортнинг волейбол, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, дартс, гимнастрада ҳамда сузиш турлари бўйича мусобақалар ўтказилиб, 18 та шаҳар- туманлардан вакил бўлиб келган хаваскор спортчи хотин-қизлар ўзаро беллашдилар. Иштирокчиларнинг мусобақадаги чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, ҳар бир спорт тури бўйича ғолиблар аниқланди.

Тадбир якунида “Аёллар спорт фестивали”нинг тантанали ёпилиши  ўтказилди, шундан сўнг иштирокчиларнииг барчаси Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email