Халқаро мехнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикасида ратификация қилинган конвенциялари қоидалари мавзусида ўтказилган семинар

Yangiliklar

Охангарон тумани Ҳалқ таълими бўлими ҳамда Охангарон тумани касаба уюшмаси кенгаши томонидан 2017-йил 21-август куни тумандаги ХТБўлими фаоллар залида 82 нафар  таълим муассасалари рахбарлари иштирокида Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикасида ратификация қилинган конвенциялари қоидалари мавзусида ўқув семинари ўтказилди. ХТБўлими мудири туман кенгаши раиси билан хамкорликда қўшма қарор асосида олиб бориладиган ишлар мазмуни билан барчани таништирди.

Халқаро Меҳнат Ташкилоти қандай ташкилот? ХМТнинг нечта конвенциялари мавжуд? — саволлари асосида бахс мунозара ўтказилди. Барча иштирокчиларга слайдлар ёрдамида тўлиқ маълумотлар берилди. Семинар якунида иштирокчи таълим муассасалари раҳбарларига тавсиялар берилди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email