“Кимёгар” болалар соғломлаштириш оромгоҳида қўшалоқ байрам

Янгиликлар

Жорий йилнинг 15 август куни “Кимёгар” болалар соғломлаштириш оромгоҳида Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги ҳамда оромгоҳнинг 60-йиллик юбилей маросимларига бағишланган байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда оромгоҳга ташриф буюрган Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари Республика кенгаши раиси М.Халилова, “Maxam-Chirchiq” АЖ Бошқарув раиси Х.Сайдахмедов, “Maxam-Chirchiq” АЖ  Бош директори Пуэртас Кано Мануэль ва корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Абдуллаев сўзга чиқиб, болажонларга келгуси ўқишларига омад, оромгоҳнинг гуллаб яшнаши ва унинг келгусидаги фаолиятига янада улкан ютуқлар ҳамроҳ бўлишини тиладидар.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши бўлим мудири Н.Каримова ҳам иштирок этди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар “Кимёгар” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг 60-йиллик юбилей маросими муносабати билан оромгоҳ раҳбари О.Миролимовага эсдалик совғаларини топширдилар.

 

 

Print Friendly, PDF & Email