Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 январдаги 1-сонли йиғилиш баёнининг 70-банди ижросини таъминлаш бўйича “Хотин-қизлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун ташкил этилаётган иш ўринларининг ҳаққонийлигини ўрганиш, аёлларнинг иш билан бандлигини ошириш ҳамда улар учун меҳнат шароитлари яратиш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш” масалаларида идоралараро ҳамкорликни таъминлаш бўйича қўшма ҳаракатлар режасида тегишли бандлар ижросини таъминлаш борасида Касаба уюшмалари Федерациясининг тадбирлар режаси асосида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг ишлаб чиқилган чора-тадбирлар натижасида август ойида муайян ишлар амалга оширилди.
Чунончи, 2017 йил аҳоли бандлиги Дастурига мувофиқ яратилган иш ўринларини ҳаққонийлигини танлов асосида ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар асосида АСМ ходимлари Бандликка кўмаклашиш Маркази ходимлари билан хамкорликда махалларда иш билан банд бўлмаган хотин қизларни иш билан таъминлаш мақсадида тумандаги мавжуд банклар билан хамкорликни йулга қўйилди. Банк ходимлари билан худудларда бўлиб, ишлашга эҳтиёжи бор аёлларга уйида касаначиликни ривожлантириш,оилавий тадбиркорликни йулга қуйиш тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди. Қибрай туманида истиқомат қилувчи 6 нафар хотин қизлар “пардалар бичиш ва тикиш” цехи очиш учун мавжуд 4та банкка ариза билан мурожаат қилдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: