Бекобод шаҳридаги “Зиёда” тўйхонасида 2017 йилнинг 19 август куни ижтимоий ҳимояга мухтож оила фарзандлари учун хайрия тадбири ташкил этилди. Тадбир иштирокчиларини, ижтимоий ҳимояга мухтож оила фарзандлари азиз болажонларни Мустақиллигимизни 26 йиллиги билан табрикланиб, болажонларга ўқув қуроллари, мактаб ўқувчилари формаси Президент соқғалари топширилди. Тадбирда байрам дастурхони ёзилиб, миллий таом палов тортиқ этилди.
Бекобод шаҳрида 2017 йил 21 август куни ижтимоий ҳимояга мухтож, ногирон ва меҳнатга лаёқатлилиги чекланган фуқароларни қўллаб- қувватлашга бағишланган тадбир бўлиб бўлиб ўтди. Тадбирда 152 нафар имконияти чекланган ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронларга аравачалар, қўлтиқ таёқлар, ҳассалар ва эшитиш мосламалари тақдим этилди.
Шунингдек, уй жойга ўта мухтож, ногирон ва меҳнатга лаёқати чекланган 32 нафар фуқарога уй жой учун сертификатлар ва ордерлар ҳамда Президент совғалари (телевизор, микро тўлқинли печ, чангютгич, мебел, холодилник ва бошқа уй рўзғор жиҳозлари) тантанали равишда топширилди.
Бекобод шаҳар Сирдарё маҳалласи 11 даҳа 15- уй 20 хонадонда ижарада яшовчи 2 гуруҳ ногирони Кочкаров Хайрулла Нигматуллаевичга Самарқанд маҳалласи 12- даҳа 57-уйдан 2 хонали тўлиқ уй –рўзғор жиҳиозлари билан жиҳозланган хонадон тантанали равишда топширилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: