“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” мавзусида маънавият соати

Yangiliklar

Буюк ва бебаҳо неъмат – мустақилликнинг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамияти йиллар ўтиши билан тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3095-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллигига бағишлаб “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Ватанимиз тарихида мутлақо янги саҳифа очган Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллигини муносиб кутиб олиш ва ўтказишда касаба уюшмаларининг фаол иштироки таъминланмоқда.

Жорий йилнинг 11 август куни Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги  “Бўка Давлат сув махсус пудрат” УКда Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” мавзусида маънавият соати ўтказилди.

Маънавият соатида Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Зиёда Ғаффорова, Тошкент вилояти Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Маҳмуд Назаровлар  маъруза қилдилар.

Мазкур тадбир қизиқарли баҳс музокараларга бой бўлди.

Тарғиботчилар томонида қилинган маърузалар ишчи-ходимларда катта таъсирот қолдири.

Print Friendly, PDF & Email