Халқаро Меҳнат Ташкилоти экспертлари иштирокида Тошкент вилоятининг барча туман (шаҳар)ларида давлат органлари, ННТлар ва фермерлар салоҳиятини ошириш бўйича семинарлар ўтказилиши мўлажалланган семинар-тренинг режага мувофиқ жорий йилнинг 16 август Зангиота туман 14-ўрта мактабнинг кичик мажлислар залида 1000да ўз ишини бошлади.
Семинарда Зангиота туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.И.Мўминова, туман ҳокимлигининг Ёшлар сиёсати бўйича бош мутахассиси, ўринбосари, ХМТ эксперти О.Липкану, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юристи Н.Темиров, Таълим, фан ва маданият тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши масъул ташкилотчиси Р.Газиева, Туман касаба уюшмалари кенгаши раислари Ж.Н.Саидов, А.Махмудов, А.Артикходжаев, Г.Жўраева, Ж.Исабеков, Туман бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари А.У.Шаропов, Туман Соғлиқни сақлаш бошқармаси Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ш.С.Мухитдинов, , Ҳалқ таълими бошқармаси, Ўрта махсус касб ҳунар таълими бошқармаси координаторлари И.Рахимов, А.Чориев, Туман Молия бошқармаси бошлиғи Р.А.Каримжонов, Туман Ички ишлар бўлими Ш.Норпўлатов, Ёшлар иттифоқи кенгаши раиси Х.Зиямутдинов, туман Фермерлар уюшмаси К.Тиллаев, туман «Маҳалла» Фонди бошқаруви раиси Ш.Т.Акромов ҳамда туман Савдо-саноат палатаси вакили А.А.Инагамов ва қатор туман КХК раҳбар-ўқитувчилари (жами 20 нафар) иштирок этдилар.
Семинарда “ХМТ ва халқаро ҳуқуқий меъёрлар”, “Болалар меҳнатини тартибга солиш бўйича Халқаро ва миллий қонунчилик меъёрлари ҳақида асосий тушунчалар”, “Мажбурий меҳнатни олдини олиш меъёрларини тартибга солиш бўйича Халқаро ва миллий қонунчилик ҳақида асосий тушунчалар” каби мавзуларда маърузалар қилинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: