ЁЗ ЎТМОҚДА СОЗ!

Yangiliklar

Тошкент вилоятида ёз мавсуми давомида ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳларида болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган турли маданий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказилиб, уларда театрлар ва концерт-томоша гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари иштироки таъминланмоқда.

Шунингдек, барча болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олаётган болалар ўртасида “Ёш юлдузлар-2017” фестивали ўтказилмоқда.

Ўтказилган ушбу тадбирларда оромгоҳларда дам олаётган болалар иштирокида асфалтга расм чизиш, эстафета ўйинлари, шахмат-шашка каби турли спорт мусобақалари ва ўйинлари ҳамда маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Худди шундай тадбирлардан бири Бўстонлиқ тумани Юсуфхона қишлоғида жойлашган “Ниҳол” болаларни соғломлаштириш оромгоҳида дам олаётган ўқувчи-ёшлар ўртасида “Биз-соғлом авлодмиз” шиори остида спорт тадбири ўтказилиб, жами 150 нафарга яқин дам олувчилар спортнинг стол тенниси, югуриш, шахмат, шашка турлари бўйича беллашдилар.

Ғолибларга оромгоҳ томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Бу каби тадбирлар “Зангори олов”, “Кимёгар”, “Хумо”, “Чимён” ва бошқа оромгоҳларда ҳам ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email