Бўстонлиқ туманидаги Оқтош қишлоғи табиати кишини ўзига тортмасдан қолмайди. Бу ҳудудда жойлашган “Кимёгар” оромгоҳида ҳар йили меҳнаткашларнинг 960 нафарга яқин фарзандлари ўзларининг ёзги таътил кунларини ўтказишади. Бу йилги мавсумга алоҳида ҳозирлик кўрилди. “Максам Чиричқ” АЖ томонидан мавжуд бино ва иншоатлар муддатидан олдин таъмирдан чиқарилди. Спорт майдончалари, чўмилиш ҳавзалари тахт ҳолга келтирилди. Оромгоҳ ошхонаси, тиббиёт хонаси, кутубхона ва ўқув залларида кенгмиқёсли тадбирлар амалга оширилди. Ҳудуддаги мевали ва манзарали дарахтларга шакл берилиб, гулу-гулзорлар яратилган. Мана бир неча кундирки вилоят меҳнаткашларининг 680 нафардан ортиқ фарзандлари икки навбатда мароқли дам олдирилди.
— Болажонлар учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган, — дейди оромгоҳ раҳбари Ойнисса Миралимова. — Таъмирланган ошхонамизда махсус таомнома асосида турли овқатлар тайёрлаш имкони бор. Дастурхонимизда ёз неъматлари сероб. Етакчи ва тарбиячиларимизни кўрик асосида танлаб олганмиз. Дам олиш кундалик дастур асосида ташкил этилмоқда.
Оромгоҳда ҳафтанинг муайян кунларида турли хил маданий тадбирлар ташкил этиш режаси ишлаб чиқилган. Дам олувчилар учун еттарлича китоб фондига эга кутубхона фаолият кўрсатиб турибди.
Бу йил вилоятдаги 21та стационар турдаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларида 15014 нафар, умумтаълим мактабларида ташкил этилган 160та кундузги оромгоҳларда 17600 нафар болалар дам олдирилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кун ҳолатига вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактабларида ташкил этилган 160та кундузги оромгоҳларда 17600 нафар болалар мароқли дам олдирилди ҳамда стационар оромгоҳларда 12930 нафар болалар дам олдирилди ва мавсум ҳали давом этмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: