Ишбилармон аёл-2017

Янгиликлар

2017 йилнинг 25 июлида Тошкент вилояти Янгийул туманида O`zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фоаллиги жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, Савдо саноат палатаси Тошкент вилояти худудий бошкармаси, “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги  юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторни ривожланишида фаол иштирок этаётган  шижоатли, ташаббускор хотин-қизларни ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш, уларнинг ватанимиз келажаги йулидаги интилиши, изланишларидаги фаол иштирокини рағбатлантириш ва замонавий тадбиркор аёл қиёфасини яратиш мақсадида “Ишбилармон аёл-2017” кўрик танлови Тошкент вилояти босқичи булиб ўтди. Тадбирда  Тошкент вилояти Фермерлар Кенгашининг тажрибали ва ёш ишлаб чиқарувчи тадбиркор, фермер хотин-қизларнинг махсулотлари кўргазмаси намойишлари ва Хакамлар хайати савол жавоблари, бахс ва мунозаралари асосида энг фаол иштирок этган хотин-қизларни куйидаги “Замонавий тадбиркор аёл портрети”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантираётган фермер аёл”, “Ташабускор аёл”, “Битирувчи қизларга энг кўп иш ўрни яратган ишбилармон аёл” номинациялар буйича бахоландилар ва ғолибларини аниқлаб, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг  диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email