Китоб – маънавият бешиги

Янгиликлар

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Оҳангарон тумани кенгаши раиси Г.Салимова ҳамда Охангарон туманидаги 15сонли мактабгача таълим муассасаси касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти раиси Н.Туроновалар томонидан Оҳанганрон туманидаги 15сонли мактабгача таълим муассасаси касаба уюшмаси ташкилотида ходимлар билан “Китоб – маънавият  бешиги” мавзусида маънавият соати ўтказилди.

Маънавият соатининг барча иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш”га қаратилаган фармойишининг мазмун моҳияти билан яқиндан таништирилиб ўтилди.

Айни пайтда, ходимларни китоб мутолаа қилиб боришлари учун касаба уюшма хонасида кичик кутубхона ташкил этилди.

Print Friendly, PDF & Email