Бекобод туманидаги тармоқ касаба уюшмалари Кенгашларининг ва бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ва фаоолари билан Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форуми якунларига бағишланган амалий семинар 2017 йил 10 июль куни ташкил этилди. Семинарни Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси шаҳар Кенгаши раиси Ш.Дехконов олиб борди. Амалий семинарда шаҳар ҳокими ўринбосари, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ё.Мўминова, туман ёшлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Н.Мирсаидов, туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори, касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Ражабов ва бошқалар иштирок этдилар.
Семинар бошловчиси Ш.Дехконов ўз сўзида касаба уюшмалари фаолиятида 2017 йил 16 июнь куни “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форум тарихий аҳамият касб этувчи ушбу анжуманда республикамизнинг барча туман ва шаҳарлари ҳамда халқ хўжалигининг турли тармоқларида меҳнат қилувчи касаба уюшмаларининг фидоий ҳамда фаол вакиллари иштирок этганлигини айтиб ўтди. Шуни мамнуният билан таъкидлаш лозимки, Форумни ўтказиш борасидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Президенти, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланганлигини алоҳида эътироф этилди.
Форум давомида Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишлари бўйича маърузалар қилинди. Таклиф этилганлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Форум якунида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги Форуми иштирокчиларининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаати”ни тармоқ касаба уюшмаси шаҳар Кенгаши раиси З.Сувонова ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, семинар иштирокчилари тармоқ шаҳар Кенгаш раислари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўз навбатида барча ташкилотларда Форум якунлари, унда қабул қилинган ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда касаба уюшмалари ташкилотларининг иштирокига бағишланган амалий семинарлар ўтказилиши ва дастур бажарилиши белгилаб олинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: