Бекобод шаҳридаги тармоқ касаба уюшмалари Кенгашларининг ва бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ва фаоолари билан Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форуми якунларига бағишланган амалий семинар 2017 йил 11 июл куни ташкил этилди. Семинарни Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси шаҳар Кенгаши раиси М.Маматов олиб борди. Амалий семинарда шаҳар ҳокими ўринбосарлари А.Дадабоев ва Х.Ибрагимова ҳамда Бекобод шаҳар Меҳнат бўлими бошлиғи О.Шокиров иштирок этдилар.
М.Маматов ўз сўзида касаба уюшмалари фаолиятида 2017 йил 16 июнь куни “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форум тарихий аҳамият касб этувчи ушбу анжуманда республикамизнинг барча туман ва шаҳарлари ҳамда халқ хўжалигининг турли тармоқларида меҳнат қилувчи касаба уюшмаларининг фидоий ҳамда фаол вакиллари иштирок этганлигини айтиб ўтди. Шуни мамнуният билан таъкидлаш лозимки, Форумни ўтказиш борасидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Президенти, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланганлигини алоҳида эътироф этилди.
Шу муносабат билан форум якунларига бағишланган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Республикамизнинг барча вилоятларида, туман ва шаҳарларида “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форуми якунларига бағишланган амалий семинар ўтказилиши белгилаб берилди.
Юртимизда барча соҳаларда олиб борилаётган улкан ислоҳотларнинг замирида бевосита муҳтарам Президентимиз ташаббуси ва раҳбарлигида ишлаб чиқилган, нафақат халқимиз, балки хорижий экспертлар, дунё таҳлилчилари томонидан ҳам эътироф этилаётган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” турибди.
Ҳаракатлар стратегиясини “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича” Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси шаҳар Кенгаши раиси У.К.Абдуназаров, “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари бўйича” 6 мактаб касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Алиқулов, “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича” Истеъмол товарлари, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси шаҳар Кенгаши раиси М.Хамрақулова, Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ходимлари шаҳар Кенгаши раиси Р.Ахмедов ва “Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар бўйича” 1 мактабгача таълим муассасаси КУҚ раиси У.Пўлатбоева маъруза қилдилар.
Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги Форуми иштирокчиларининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаати”ни тармоқ касаба уюшмаси шаҳар Кенгаши раиси У.К.Абдуназаров ўқиб эшиттирди.
Амалий семенар иштирокчилари томонидан касаба уюшмалари тарихида алоҳида ўрин тутувчи Форумдан кўзланган асосий мақсадларимиздан бири, албатта, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида изчиллик билан амалга оширилаётган Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳиятини, унинг мамлакатимиз тараққиётидаги ўта муҳим ўрнини бугун яна бир бор қалбдан чуқур ҳис қилишларига эришишлиги таъкидланди.
Шунингдек, семинар иштирокчилари тармоқ шаҳар Кенгаш раислари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўз навбатида барча ташкилотларда Форум якунлари, унда қабул қилинган ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда касаба уюшмалари ташкилотларининг иштирокига бағишланган амалий семинарлар ўтказилиши ва дастур бажарилиши белгилаб олинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: