Юрт таррақиёти йўлида бирлашайлик!

Yangiliklar

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани тармоқ касаба уюшмалари ташкилотларининг Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт таррақиёти йўлида бирлашайлик!“ шиори остида ўтказилган Форуми якунларига бағишланган амалий семинари 2017йил 11 июль куни Оққўрғон шахрида бўлиб ўтди. Амалий семинарда барча тармоқларнинг ташкилотларида меҳнат қилувчи касаба уюшмаларининг фидоий ҳамда фаол вакиллари ва Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг Молия бўлими мутахасиси Шахноза Ахмедова, Оққўрғон тумани ҳокимининг Ўринбосари  Гулнора Абдуназимовалар иштирок этишди. Семинарда касаба уюшмаларининг энг яқин ижтимоий ҳамкорлари бўлган Оққўрғон тумани Бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси раҳбари Абдураимов Лутфулла, туман ҳокимлиги Тадбиркорларни давлат рўйҳатидан ўтказиш инспекцияси рахбари Турдибоев Мухиддинлар ҳам қатнашдилар. Семинарга Оққўрғон туман агросаноат мажмуи ҳодимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси — Субонов Қодирали Ахмадқулович раислик қилди. Семинар қатнашчилари — Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт таррақиёти йўлида бирлашайлик!“ шиори остида ўтказилган Форумида ҳалқимизнинг порлоқ  келажагини белгилаб берадиган устувор йўналишлар қамраб олинган Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда кўмаклашишга йўналтирилган ва қабул қилинган вазифаларни қўллаб-қувватладилар ва барча даражадаги касаба уюшма органлари ҳаракатларини уйғунлаштириш ҳамда касаба уюшма фаолларини Ватанимизнинг порлоқ истиқболи йўлидаги улуғвор мақсадлар йўлида жипслаштиришга қаратилган мазкур Форум мазмун-моҳиятига бағишланган амалий-семинар Тошкент вилояти Оққурғон туманида  кўтаринки руҳда булиб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email