Ўртачирчиқ туманида фермерлар салоҳиятини ошириш бўйича семинар ўтказилди

Yangiliklar

Халқаро Меҳнат Ташкилоти экспертлари иштирокида республиканинг барча туман (шаҳар)ларида давлат органлари, ННТлар ва фермерлар салоҳиятини ошириш бўйича семинарлар ўтказилиши режалаштирилган семинар-тренинг жорий йилнинг 17 июль Тўйтепа шаҳрида ўз ишини бошлади.

Семинарда вилоят ҳокимлиги вакили сифатида М.Кулбекова, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Ш.Собиров, ХМТ эксперти О.Липкану, вилоят касаба уюшмалари бўлим мудирлари ва тегишли ташкилот вакиллари Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси,Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ҳалқ таълими бошқармаси, Ўрта махсус касб ҳунар таълими бошқармаси, Молия бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Ёшлар иттифоқи кенгаши, Хотин қизлар қўмитаси, Фермерлар уюшмаси, «Маҳалла» Фонди ҳамда Савдо-саноат палатаси вакиллари (жами 25 нафар) иштирок этдилар.

Семинарда “ХМТ ва халқаро ҳуқуқий меъёрлар”, “Болалар меҳнатини тартибга солиш бўйича Халқаро ва миллий қонунчилик меъёрлари ҳақида асосий тушунчалар”,

“Мажбурий меҳнатни олдини олиш меъёрларини тартибга солиш бўйича Халқаро ва миллий қонунчилик ҳақида асосий тушунчалар” каби мавзуларда ва «Ишга ёллаш жараёнида мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати қалтисликларини англаш ва уларнинг олдини олиш масалалари»га оид амалий машғулот ўтказилди.

Семинар мавзуларини ёритиб бериш учун касаба уюшмалари вилоят бирлашмасининг ХМТнинг сертификатига эга бўлган ўқитувчи-тренери, юрисконсульти ва ижтимоий ҳимоя мутахассиси жалб этилди.

Семинарни ўтказиш дастурига мувофиқ 17 июль-22 августга қадар 12 та туман (шаҳар) ҳокимликларининг мажлислар залида ўтказилиб борилиши белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email