Мамлакатимизда ходимларга яратилган муносиб меҳнат шароитларига бўлган эътибор йил сайин кучайиб бормоқда. Янги таҳрирда қабул қилинган «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун бунинг яққол исботидир. Ходимларнинг меҳнати, ҳаёти ва соғлиги муҳофазаси масаласи касаба уюшмалари фаолиятининг устувор вазифаларидан бири деб эътироф этилиб, меҳнатни муҳофаза килиш бўйича вакиллар орқали жамоатчилик назорати амалга оширилмоқда.
Вакиллар фаолиятини тегишли тармоқлар йўналишида ҳудудлар кесимида мувофиқлаштириш, ўқитиб, билимларини синаш ва ҳар кунлик назоратни олиб бориш йўлга қўйилган.
Жойларда бошланғич ташкилотларда тизимли ишлар ташкил этилишига қарамай, бюджет ташкилотлари ҳамда ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан жабрланган фуқароларга меҳнат жароҳати ва касб касаллиги билан боғлиқ тўловларни ўз вақтида тўланмаслиги, шунингдек худудий тиббий-мехнат эксперт комиссиялари томонидан белгиланган ногиронлик гуруҳи ва фоизларини нотўғри ҳисобланиши натижасида вужудга келган маблағларни қайта ҳисоблаш билан боғлиқ муаммоли ҳолатлар юзага келмоқда.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 7 июль куни мазкур муаммоларни биргаликда бартараф этиш мақсадида «Меҳнат жароҳати ва касб касаллиги билан боғлиқ муаммоларни хал этиш йўллари» мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси мутахассиси Зафар Ходжаев, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни саклаш вазирлигидан Бош профпатолог Шарифа Махмудова, Республика тиббий ижтимоий экспертиза инспекцияси бўлим бошлиғи Абдиғафур Нарзуллаев ҳамда Санитария эпидемиология назорати маркази бўлими мудири Сайёра Алматовалар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.
Шунингдек, касаба уюшмаларининг тармоқ Республика кенгашлари меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассис, ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассис ва бош бухгалтерлари ҳам иштирок этдилар.
Биз хаётимизнинг катта кисмини иш жойларида ўтказамиз. Меҳнат шароитлари, уларга таъсир этувчи омиллар, иш жойларида содир бўлиши мумкин бўлган нохуш ходисаларни олдини олиш бугунги муҳокамаларининг асосий вазифаларидан биридир.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: