1 сентябрь – Мустақиллик куни мамлакатимиз истиқлолга эришган, жаҳон харитасида янги, мустақил ва суверен давлат – Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлган, халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий сана бўлиб, эл-юртимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрам сифатида доимо катта шоду хуррамлик билан нишонланиб келинади.
Шавкат Мирзиёев.
Мамлакатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори жойларда байрамга тайёргарлик ишларида энг муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу йилги байрам тантаналарида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган эзгу шиорни асосий ғоя сифатида ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 5 июль куни Тошкент вилоятининг маркази Ўрта-Чирчиқ тумани вилоят “Маънавият ва маърифат” марказида Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” мавзусида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби» мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқидан келиб чиқиб, “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида тадбир ташкил этилди.
Тадбирни ўтказишдан кўзланган ягона мақсад бугунги кунда Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги — халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, бугунги мураккаб даврда ғоявий ва ахборот хуружлари, уларнинг ортида турган кучларнинг ғаразли мақсадларини фош этишда халқимизни, айниқса ёшларимизни билимли ва юксак маънавиятли қилиб тарбиялашда китоб ўқишга бўлган муносабатларини уларнинг боолари ва ота-оналари томонидан сингдиришдан иборат.
Тадбирда зиёли олимлар, нуронийлар, иқтидорли талаба ёшлар, спортчилар, адашиб турли диний оқимларга кириб қолган ҳамда бугунги кунда махсус ҳисобда турувчилар рўйхатидан чиқаришга тавсия берилган оилалар, уларнинг фарзандлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбир давомида вилоят Маданият бошқармаси томонидан саҳналаштирилган ёшлар ўртасида соғлом муҳитни тарғиб қилувчи спектакль намойиши, уюшмаган ёшларни кенгроқ жалб қилиш мақсадида ташкил этилган турли спорт ўйинлари, рассомчилик кўргазмалари ҳамда “Уздавкитобсавдотаъминоти” ташкилоти томонидан ижтимоий сиёсий, бадиий китоблардан иборат китоб ярмаркалари йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. Бундан ташқари, тадбир доирасида Нуроний отахон ва онахонлар томонидан ёш авлодга китоблар совға қилинди.
Тадбирда сўзга чиққан иштирокчилар ва махсус ҳисобда турувчи оила вакиллари, бугунги кунда юртимизда бўлаётган ўзгаришлар, “Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили”да уларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан беҳад хурсандлиги, шу билан бирга уларнинг фарзандлари жамиятдаги ўз ўрнини топишда ташкил этилаётган ана шундай тадбирлар, ёшларни келажакда юрт равнақи ва ривожига ўз ҳиссаларини қўшишда дастури амал бўлишини таъкидлашди.
Бундай тадбирлар вилоятнинг барча туман, шаҳарларида ташкил этилади.
манба: kun.uz
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: