Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида ташкил этилган Форуми кенг жамоатчиликда катта таассурот қолдирди. Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда барча даражадаги касаба уюшма органлари ҳаракатларини уйғунлаштириш ҳамда касаба уюшма фаолларини Ватанимизнинг порлоқ истиқболи йўлидаги улуғвор мақсадлар йўлида жипслаштиришга қаратилган мазкур Форум мазмун-моҳиятига бағишланган амалий-семинар Тошкент вилоятида кўтаринки руҳда 2017 йил 5 июлда ўтказилди. Амалий-семинарда Форум иштирокчиларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаати қизғин қўллаб-қувватланди.
Тошкент вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан ўтказилган амалий-семинарни бирлашма кенгаши раиси Шавкат Собиров очиб жумладан, шундай деди:
— Мазкур Форум касаба уюшмалари фаолиятини янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади. Кўриб турганимиздек, бугунги тараққиёт шиддати барчамизни фаолликка ундамоқда, Форумда белгилаб олинган вазифалар эса бу борада биз учун дастуриламал бўлиб хизмат қилади.
Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси юридик бўлим мудири Ҳамидулло Примқулов 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида белгилаб олинган устувор йўналишларга эътиборни қаратди. Жумладан, Форум доирасида бўлиб ўтган бешта секцияда кўплаб таклифлар ўртага ташланганини қайд этди. Мисол учун, иккинчи секцияда фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишда жамоатчилик назоратини кучайтириш таклифи кўпчиликга маъқул бўлди. Мурожаатларнинг кўпайгани, биринчидан, аҳолининг ўз ҳақ-ҳуқуқини билиб бораётганини англатса, иккинчидан, жойларда ҳамон муаммолар мавжудлигидан далолат. Шундай экан, касаба уюшмалари томонидан бу борада жамоатчилик назоратини янада кучайтириш, мақсадга мувофиқдир.
Ҳ.Премқулов, шунингдек, фуқароларнинг судлардаги ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялашда касаба уюшмалари ролини ошириш масаласи ҳам долзарб аҳамиятга эгалигига эътибор қаратди.
Семинарда сўзга чиққанлар Форумнинг касаба уюшмалари фаолиятидаги аҳамиятига юқори баҳо беришди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: