Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашига қарашли “Ниҳол” оромгоҳи Бўстонлиқ тумани Юсуфхона қишлоғида жойлашган. Мазкур оромгоҳ инглиз тилига ихтисослашган оромгоҳлардан бири. Оромгоҳ 5 навбат бўйича болаларни қабул қилади. Ушбу оромгоҳда вилоятнинг барча туман шахарлардаги корхона, муассаларда меҳнат қилаётган ходимларнинг фарзандлари соғломлаштирилади.
Оромгоҳдаги маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақаларининг мунтазам ўтказилиши, айниқса, китобхонликни оширишга қаратилган тадбирлар, инглиз тилида ўтказилаётган машғулотлар, менга жуда ёқади деди 9 ёшли Мафтуна.
Оромгоҳда 10 дан ортиқ турли тўгараклар мавжуд бўлиб, болажонлар ўз қизиқишларига қараб танлайдилар. Мен ушбу оромгоҳга келганимда инглиз тилида эркин гаплаша олмас эдим-деди 10 ёшли Хусан. Энди бўлса бемалол ўз фикримни ифода эта оламан.
Оромгоҳларда ташкил этиладиган барча маънавий-маърифий ва маданий-спорт тадбирларини “Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари” йили ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги ПҚ-3095-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида тадбирларни юксак байрамона руҳда ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Оромгоҳда болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган турли маданий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказилиб, уларда театрлар ва концерт-томоша гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари иштироки таъминланмоқда. Шунингдек, болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олаётган болалар ўртасида ўтказилган “Биз — соғлом авлодмиз” шиори остидаги “Ёш юлдузлар-2017” фестивали, “Ёзни Камалак билан” акцияси доирасида ўтказилган тадбирлар оромгоҳда дам олаётган болалар иштирокида асфалтга расм чизиш, эстафета ўйинлари, шахмат-шашка, футбол, каби турли спорт мусобақалари ва ўйинлари болажонларга бир олам қувонч бахш этмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: