Янгийулда Коллеж битирувчилари иш билан таъминланди

Yangiliklar

Жорий йилнинг 28 июн куни Янгийўл туманидаги Янгийул қурилиш ва миллий ҳунармандчилик, Транспорт ва хизмат кўрсатиш, Технология иқтисодиёт касб ҳунар коллежларида 2016-2017 ўқув йилини битирган 706 нафар ўқувчиларга диплом топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент вилояти ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси вакили, туман хокимлиги вакили, ташкилот, корхона ва муассаса рахбарлари, туман прокуратура вакили, иш билан таъминлаш бўлими вакили, туман оммавий ахборот воситалари вакили, ишбилармонлар, тадбиркорлар ва туман касаба уюшма кенгашлари ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотлар вакиллари катнашдилар.

Ушбу тадбирда коллеж ўқувчларига диплом олишлари муносабати билан табрик сўзлари ва янги ҳаётга қуйган қадамлари муносабати билан табриклар бўлди. Кўпгина корхона ва ташкилотлар раҳбарлари шу ернинг ўзида коллеж битирувчилар билан тўрт томонлама шартномага тузилиб, битирувчилар иш билан таъминландилар.

Коллеж бирувчиларининг 152-гуруҳ ўқувчиларидан Омельчинко Марина ва Тулаганов Ахмаджонлар – “Регби” спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлганлиги учун Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт институтига йўлланмани қўлга киритдилар ва йўлланма Тошкент вилояти ўрта — махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Б.У.Ахмедов томонидан топширилди.

Print Friendly, PDF & Email