Тошкент давлат Аграр университети ходимларининг болалари “Хумо” оромгоҳида таътилни ўтказмоқда.

Yangiliklar

“Ўзбеккимёмаш заводи” АЖга қарашли “Хумо” оромгоҳи Бўстонлиқ туманида жойлашган энг хушманзара оромгоҳлардан биридир. Мазкур оромгоҳга вилоятнинг барча туман -шаҳарларидан болалар келиб дам оладилар. Аграр университетининг профессор ўқитувчилар ва ишчи-ходимларининг 50 нафар фарзандлари имтиёзли йўлланмалар асосида 2-навбатда соғломлаштирилди.

Оромгоҳдаги маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақаларининг  мунтазам ўтказилиши, айниқса, китобхонликни оширишга қаратилган тадбирларни ўтиши биз ота-оналарни беҳад қувонтирди — деди 10 ёшли Хуршидани онаси Лобар Абдуллаева.

Оромгоҳларда ташкил этиладиган барча маънавий-маърифий ва маданий-спорт тадбирларини “Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари” йили ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги ПҚ-3095-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида тадбирларни юксак байрамона руҳда ўтказилишига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз – деди оромгоҳ раҳбари Нафиса  Шораҳимова .

Оромгоҳда болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган турли маданий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказилиб, уларда театрлар ва концерт-томоша гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари иштироки таъминланмоқда. Шунингдек, болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олаётган болалар ўртасида ўтказилган “Биз- соғлом авлодмиз” шиори остидаги “Ёш юлдузлар-2017” фестивали, “Ёзни Камалак билан” акцияси доирасида ўтказилган тадбирлар оромгоҳда дам олаётган болалар иштирокида асфалтга расм чизиш, эстафета ўйинлари, шахмат-шашка каби турли спорт мусобақалари ва ўйинлари болажонларга бир олам қувонч бахш этмоқда.

 

Print Friendly, PDF & Email