Болалар ёзги таътилни мароқли ўтказмоқдалар

Yangiliklar

Қуйичирчиқ тумани таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши томонидан касаба уюшма аъзоларининг фарзандларини ёзги таътилда болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ёзги  мавсумда сменалар бўйича бир қанча оромгоҳларга, яъни “Ниҳол”, “Кимёгар”, “Ғунча”ва “Чимён” болалар соғломлаштириш оромгоҳларига болажонларнинг ёзда мароқли дам олишлари учун йўлланмалар ажратилиб, болажонларни соғломлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Фарзандимни “Ниҳол” болалар соғломлаштириш оромгоҳига юборидим, оромгоҳ шароити фарзандимга жуда манзур бўлди. “Ниҳол” болалар соғломлаштириш оромгоҳда болаларни мароқли  хордиқ чиқаришлари  учун бир қанча тўгараклар борлиги, оромгоҳда болаларни соғломлаштириш, спортга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида, сув хавзаси, боскетбол, волейбол, мини футбол, теннис, бадминтон майдончаси, кутубхона ва барча шарт-шароитлар яратилганлиги менга маъқул бўлди — дейди Ирода Норбутаева.

Ёзги мавсумда касаба уюшма аъзоларни ҳамда уларнинг оила аъзолари ва фарзандларини соғломлаштириш ишларига эътиборни қаратдик. Болалар ёзги таътилни сермазмун,  мароқли ўтказмоқдалар — дейди Қуйичирчиқ тумани таълим фан ва маданият ходимлари касаба  уюшмаси Кенгаш   раиси Гулбаҳор Исроилова

Print Friendly, PDF & Email