Республикамизда аҳолининг турмуш даражасини оширишга, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб–қувватлашга йўналтирилган янги ижтимоий тизимни шакллантиришда касаба уюшмаларининг роли кенгайиб бормоқда.
Жорий йилнинг 16 июнь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Харакатлар стратегияси”ни амалга оширишда кўмаклашиш Дастури ҳамда “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида Ўзбекистон касаба уюшмалари Форумида кўрилган масалардан бири ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор вазифаларига қаратилган.
Мазкур Форумдандан келиб чиқиб, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Янгийул туман кенгаши томонидан жорий йилнинг 27 июнь куни 45-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган меҳр-мурувват тадбирида тумандаги таълим соҳасида меҳнат қилаётган кам таъминланган, боқувчисини йўқотганлар, ёлғиз оналар, эҳтиёжманд оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида озиқ-овқат махсулотлари тўплами туҳфа тариқасида тарқатилди.
Ушбу тадбирда бевосита иштирок этган 45-умумтаълим мактабининг ўқитувчиси, касаба уюшма қўмита раиси Ҳафиза Хусанбаева ўз сўзида таълим муассасаларида фоалият юритаётган эҳтиёжманд оила вакиллари, ёлғиз оналарни касаба уюшма ташкилотлари орқали имкон даражасида моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб туриш, уларнинг турмуш даражасини яхшиланишига асосий омил ҳисобланади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: